КЎЧМАС МУЛКНИ СОТИШ БЎЙИЧА РИЭЛТОРЛИК ХИЗМАТЛАРИНИ КЎРСАТИШ ШАРТНОМАСИ №________

Фарғона ш. 21.11.2026 йил

Бир томондан “Инвест кўчмас мулк савдо” МЧЖ номидан ишончнома асосида ҳаракат қилувчи Риэлтор А.Б.А. (№ 12-ишончнома, 2024 йил 20 мартда берилган) (кейинги ўринларда Ижрочи), иккинчи томонидан фуқаро Б.Д.Б. (паспорт маълумоти: АА1112233, 2020 йил 12 мартда Фарғона шаҳар ИИБ томонидан берилган) (кейинги ўринларда Буюртмачи) қуйидаги шартлар асосида ушбу шартномани тузадилар:

I. Умумий қоидалар

1.1. Ушбу шартномада қуйидаги атама ва тушунчалар қўлланилади:

Буюртмачи – Риэлторлик хизматларидан фойдаланиш мақсадида ушбу шартномани имзолаган жисмоний ёки юридик шахс.

Ижрочи – Риэлторлик хизматларини кўрсатувчи амалдаги қонунчиликка мувофиқ ташкил этилган ҳамда малака сертификатини олган “Инвест кўчмас мулк савдо” масъулияти чекланган жамият.

Мижоз – Буюртмачига тегишли бўлган кўчмас мулкни сотиб олиш мақсадида Ижрочи билан келишувга эришган, у билан бирга кўчмас мулк обектини кўздан кечириш, аниқлик киритиш учун борадиган, Буюртмачи билан олди-сотди шартномаси тузиш мақсадидаги жисмоний шахс ёки юридик шахс вакили.

Риэлторлик хизматлари – кўчмас мулк объектларига ва уларга бўлган ҳуқуқларга доир битимларни тузиш чоғидаги воситачилик қилиш, кўчмас мулк объектларининг ва уларга бўлган ҳуқуқларнинг савдосини ташкил этиш, кўчмас мулк бозорида ахборот ва маслаҳат ҳамда кўчмас мулк объектини Риэлторлик ташкилотининг вебсайт ва/ёки ижтимоий тармоқларида реклама қилиш хизматларини кўрсатиш.

Тижорат сири – ижрочига тегишли бўлган бошқа ҳар қандай учинчи шахсларга маълум бўлмаган ошкор этилмаган ахборот, хизмат сири ҳамда шахсга доир маълумотлар.

Шахсга доир маълумотлар – тарафларга тааллуқли бўлган ёки уни идентификация қилиш имконини берадиган, электрон тарзда, қоғозда ва (ёки) бошқа моддий жисмда қайд этилган ахборот.

Аванс – Буюртмачи томонидан ушбу шартномага мувофиқ Риэлторлик хизматларини кўрсатиш учун келгусида тўланадиган ҳақ ҳисобидан олдиндан бериладиган пул миқдори.

II. Шартнома предмети

2.1. Ушбу шартномага мувофиқ Ижрочи Буюртмачининг тошириғига мувофиқ мазкур шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланган 1-иловада белгиланган Риэлторлик хизматларни кўрсатади, Буюртмачи эса кўрсатилган хизматлар ҳақини тўлашни ўз зиммасига олади.

2.2. Буюртмачи мазкур шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланган 2-иловада белгиланган маълумотларни тақдим этади.

2.3. Ушбу шартномага мувофиқ Риэлторлик хизматини кўрсатиш объекти Буюртмачи томонидан мазкур шартноманинг 2-иловада Буюртмачи томонидан тавсифланган параметрларга эга кўчмас мулкдир.

2.4. Риэлторлик хизматларини кўрсатиш жойи: Ўзбекистон Республикаси Фарғона вилояти.

III. Шартноманинг амал қилиш муддати

3.1. Ушбу шартнома “____” ____________ 202__ йилдан кучга киради ва “_____” ___________ 202_ йилгача ёҳуд хизматлар тўлиқ кўрсатилгунга қадар амал қилади.

3.2. Хизмат кўрсатиш муддатлари ва бошқа муддатлар мазкур шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланган 1-иловада кўрсатилади.

IV. Шартнома баҳоси ва ҳисоб-китоб қилиш тартиби

4.1. Шартнома баҳоси Буюртмачига тегишли кўчмас мулк сотилиш баҳосининг ___ фоизида, ______________ (сўз билан) тўлов амалга оширилган кундаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курсига мутаносиб равишдаги сўмни (ҚҚС билан) ташкил этади.

4.2. Ушбу шартноманинг 4.1-бандида белгиланган суммани бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйилади. Бунда:

4.2.1. кўчмас мулк баҳосининг 30 фоизини аванс сифатида ________________ (сўз билан) тўлов амалга оширилган кундаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курсига мутаносиб равишдаги сўм шартнома имзоланган кундан эътиборан 3 (уч) банк иш куни ичида тўланади;

4.2.2. шартнома баҳосининг қолган 70 фоизи _______________ (сўз билан) тўлов амалга оширилган кундаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курсига мутаносиб равишдаги сўм хизмат кўрсатиш якунландан сўнг Буюртмачи ва Мижоз ўртасида нотариал олди-сотди шартномаси тузиладиган кунда тўланади.

4.3. Шартнома бўйича тўлов нақд пул, пул ўтказиш ёки тарафлар келишган бошқа усулларда амалга оширилади.

4.4. Ижрочининг ўзи айбдор бўлмагани ҳолда хизматни кўрсата олмаган тақдирда, Буюртмачи Ижрочига унинг харажатларини тўлаши шарт, бунда Ижрочининг хизматлар кўрсатишдан озод қилиниши муносабати билан олган ёки олиши мумкин бўлган фойдаси чегириб қолинади.

4.5. Буюртмачининг айби билан хизмат кўрсатиш мумкин бўлмай қолган тақдирда, хизматлар баҳоси бутунлай тўланиши керак.

4.6. Ижрочининг айбли хатти-ҳаракати натижасида Буюртмачига хизмат ўз вақтида кўрсатилмаган тақдирда, Ижрочига тўланиши лозим бўлган ҳақ чегириб қолинади.

4.7. Буюртмачи ўз ташаббуси билан шартномани бекор қилганда ушбу шартноманинг 4.2.1-бандида кўрсатилган аванс Ижрочида қолади.

V. Тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

5.1. Буюртмачи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

5.1.1. ушбу шартнома имзолангандан бошлаб 2 (икки) иш куни ичида Ижрочидан хизмат кўрсатиш билан боғлиқ оғзаки ва ёзма тушунтиришлар олиш;

5.1.2. кўчмас мулк объектини сотиш ҳақидаги эълонни Ижрочининг вебсайти ҳамда ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларига жойлаштириш ҳақида талаб қўйиш;

5.1.3. мазкур шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланган 2-иловада белгилангна кўчмас мулк обектининг қийматини ўзгартириш (камайтириш ёки кўпайтириш) ҳақида Ижрочига хабар бериш;

5.1.4. риэлторлик ташкилоти ёки риэлтордан риэлторлик хизматлари кўрсатиш шартномаси бажарилишининг бориши ҳақида ахборот олиш;

5.1.5. Ижрочини ёзма огоҳлантирган ҳолда бошқа Риэлторлик ташкилотлари ёҳуд шундай хизмат кўрсатиш билан шуғулланувчи жисмоний шахслар билан шартнома тузиш;

5.1.6. Ижрочи ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажармаганда шартномани бир томонлама бекор қилиш.

5.2. Буюртмачи қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади:

5.2.1. шартнома имзолангандан сўнг 3 (уч) иш куни ичида мазкур шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланган 2-иловага мувофиқ кўчмас мулк ҳақидаги маълумотларни Ижрочига маълум қилиш;

5.2.2. мазкур шартноманинг 2-иловасида белгиланган кўчмас мулк объектининг ўзига тегишли эканлиги ҳақидаги маълумотлар нусхаларини тақдим этиш;

5.2.3. агар ўзида бевосита кўчмас мулкни сотиш ҳуқуқи мавжуд бўлмаса, кўчмас мулк мулкдорининг унга берилган ишончномаси нусхасини тақдим этиш;

5.2.4. Ижрочи билан биргаликда келган Мижозга кўчмас мулкни кўрсатиш, Мижознинг талабига биноан кўчмас мулк ҳақидаги маълумот бериш;

5.2.5. хизмат кўрсатиш билан боғлиқ ҳолда Ижрочининг тижорат сирларини ҳар қандай учинчи шахсларга ошкор этмаслик ҳамда Ижрочининг манфаатларига зарар етказадиган ҳар қандай шаклда фойдаланмаслик;

5.2.6. хизмат кўрсатиш билан боғлиқ ҳолда ўзининг шахсга доир маълумотларини Ижрочи томонидан қайта ишланишига розилик бериш;

5.2.7. шартнома амалда бўлган даврда Ижрочини огоҳлантирмасдан бошқа Риэлторлик ташкилотлари ёки жисмоий шахслар билан шартнома тузмаслик;

5.2.8. кўчмас мулк объектини бевосита ўзи сотадиган тақдирда Ижрочини бу ҳақида дарҳол хабардор қилиш;

5.2.9. кўрсатилган хизматлар учун ушбу шартномада белгиланган миқдорда ва муддатларда ҳақ тўлаш;

5.2.10. Ижрочи томонидан кўрсатилган Мижоз маъқул келадиган шартлар асосида кўчмас мулкни сотиб олиш истагини билдирганда у билан қонунчиликда белгиланган тартибда олди-сотди шартномасини тузиш.

5.3. Ижрочи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

5.3.1. шартнома имзолангандан сўнг Ижрочидан мазкур шартноманинг 2-иловасида кўрсатилган маълумотларни тақдим этишни талаб қилиш;

5.3.2. ўзи билан келган Мижозга кўчмас мулкка кириш ва уни кўздан кечириш учун зарур шаоит яратиб бериш талабини қўйиш;

5.3.3. Буюртмачи хизмат кўрсатиш учун зарур маълумотларни тақдим этмагунча хизмат кўрсатишни тўхатиб туриш;

5.3.4. Буюртмачи Ижрочи таклиф қилган Мижоз ёки унга алоқадор шахслар билан яширинча олди-сотди шартномаси тузганда, Буюртмачидан жарима ундириш;

5.3.5. Буюртмачи ўзи мустақил равишда кўчмас мулкни сотган тақдирда, ундан мазкур олди-сотди шартномасидан нусха беришни талаб қилиш;

5.3.6. хизмат кўрсатиш учун зарур бўлган маълумотлар 10 (ўн) кун ичида тақдим этилмаганда шартномани бир томонлама бекор қилиш ва Буюртмачидан жарима ундириш;

5.3.7. шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда кўрсатилган хизматлар учун ҳақ олиш;

5.3.8. ўзига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра хизмат кўрсатиш мумкин бўлмаган ҳолатларда Буюртмачини огоҳлантириб шартномани бекор қилиш.

5.4. Ижрочи қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади:

5.4.1. ушбу шартнома имзолангандан бошлаб Буюртмачи талаб қилганда 2 (икки) иш куни ичида хизмат кўрсатиш билан боғлиқ оғзаки ва ёзма тушунтиришлар бериш;

5.4.2. қўчмас мулк объектини сотиш ҳақидаги эълонни ўзининг вебсайти ҳамда ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларига жойлаштириш;

5.4.3. қизиқиш билдирган Мижозларни “Буюртмачи” иштирокида музокара олиб бориш учун шароит яратиб бериш;

5.4.4. нарх бўйича эркин музокара олиб бориш учун шароит яратиш;

5.4.5. Буюртмачининг хохишига кўра нарх бўйича фақат маслахат тарзида аралашиш.

VI. Тарафларнинг жавобгарлиги

6.1. Мазкур шартномага мувофиқ тарафлар ўз мажбуриятини бажармаган ёки лозим даражада бажармаганда иккинчи тарафга етказилган зарарни тўлиқ қоплаш мажбуриятини ўз зиммасига олади.

6.2. Буюртмачи ўзининг ҳақ тўлаш мажбуриятини бажаришни кечиктирганда, ҳар бир кечиктирилган кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0.2 фоизи миқдорида, бироқ мажбурият бажарилмаган қисмининг 20 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлайди.

6.3. Буюртмачи ўзининг ҳақ тўлаш мажбуриятини бажаришни 30 кундан ортиқ кечиктирган тақдирда, ушбу шартноманинг 5.2-бандида назарда тутилган миқдорда пеня ҳисоблаш тўхтатилади ҳамда мажбурият бажарилмаган қисмининг 20 фоизи миқдорида жарима тўлайди.

6.4. Ижрочи ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажаришни кечиктирганда, ҳар бир кечиктирилган кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0.2 фоизи миқдорида, бироқ мажбурият бажарилмаган қисмининг 20 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлайди.

6.5. Буюртмачи Ижрочидан яширин равишда у таклиф қилган Мижоз ёки унга алоқадор шахслар билан олди-сотди шартномаси тузганда, базавий ҳисоблаш миқдорининг _________ баравари миқдорида жарима тўлайди.

6.6. Пеня ва жарима тўлаш тарафларни етказилган зарарни тўлиқ қоплашдан озод қилмайди.

VII. Форс-мажор

7.1. Тарафлар ихтиёрига боғлиқ бўлмаган, уларни олдиндан билиш ёки олдини олиш имконияти бўлмаган ҳолатлар (енгиб бўлмас куч – форс-мажор) оқибатида мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун тарафлардан бирортаси иккинчи тараф олдида жавобгар бўлмайди.

7.2. Қуйидаги ҳолатлар:

7.2.1. табиий офатлар, шу жумладан зилзилалар, бўронлар, сув тошқинлар, эпидемиялар, эпизоотиялар ва бошқалар;

7.2.2. урушлар, шу жумладан фуқаролик урушлари, оммавий тартибсизликлар;

7.2.3 техноген офатлар, жумладан ёнғинлар, портлашлар ва бошқалар қоида тариқасида форс-мажор деб эътироф этилади.

7.3. Мажбуриятларнинг бажарилиши форс-мажор сабабли имконсиз бўлган тараф бу ҳақида иккинчи тарафни дарҳол бундай ҳолатларнинг далиллари билан хабардор қилиши керак. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли ваколатли орган тарафидан берилган ҳужжат форс-мажор ҳолатларининг бошланиши ва якунланишининг исботи ҳисобланади.

VIII. Шартноманинг бошқа шартлари

8.1. Тарафларнинг шартнома тузилишидан олдинги барча оғзаки келишувлари, ёзишмалари шартнома имзоланган кундан бошлаб қонуний кучини ёқотади.

8.2. Тарафлар агар шартноманинг бирон бир қоидаси қонунчиликдаги ўзгаришлар туфайли шартноманинг амал қилиш муддати давомида бекор қилинса, шартноманинг қолган қоидалари шартнома муддати давомида ўзлари учун мажбурий эканлигини тан олишади.

8.3. Кўчмас мулк объектига мулк ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш, ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларини текшириш, шунингдек Буюртмачи томонидан талаб қилинадиган ҳужжатларни тайёрлаш билан боғлиқ харажатлар (турмуш ўртоғининг розилиги, шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг нотариал тасдиқланган таржимаси, зарур баёнотлар, ишончномалар, объект ипотека кредити асосида сотиб олинган тақдирда баҳолаш харажатлари, суғурта ва ҳоказолардан фойдаланиш) учун Буюртмачи томонидан алоҳида тўланади.

8.4. Буюртмачи Ижрочидан яширин равишда у таклиф қилган Мижоз ёки унга алоқадор шахслар билан олди-сотди шартномаси тузмайди. Агар Буюртмачи бундай ҳаракат қилган тақдирда, ушбу шартноманинг 4.2.1-бандида белгилангна аванс Буюртмачига қайтарилмайди.

8.5. Шартномани тузиш, ижро этиш учун Буюртмачи Ижрочига Шахсга доир маълумотлар тўғрисида Қонунга мувофиқ ўзининг шахсий маълумотлари, объект егаси (эгалари) маълумотлари билан барча ҳаракатларни(операцияларни) шу жумладан йиғиш, тизимлаштириш, тўплаш, сақлаш, янгилаш, ўзгартириш, ишлатиш, йўқ қилиш ҳуқуқини беради. Шунингдек, Ижрочи Буюртмачининг шахсий маълумотларини електрон маълумотлар базасига, шу жумладан рўйхатларга киритиш орқали қайта ишлаш ҳуқуқига ега.

IX. Шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш

9.1. Мазкур шартномага ҳар қандай ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, улар ёзма равишда расмийлаштирилган ва иккала тарафнинг ваколатли шахслари Тарафидан имзоланган ҳолдагина кучга эга бўлади.

9.2. Шартномани ўзгартириш истагини билдирган тараф иккинчи тарафни 30 (ўттиз) кун олдин бу ҳақида хабардор қилиши шарт. Шу даврда тарафлар аслида бажарилган мажбуриятлар бўйича ўзаро ҳисоб-китобларни амалга оширишлари керак.

X. Шартномани бекор қилиш асослари ва тартиби

10.1. Мазкур шартнома тарафлар келишуви билан исталган вақтда бекор қилинади.

10.2. Буюртмачи қуйидаги ҳолатларда шартномани бир томонлама бекор қилишга ҳақли:

10.2.1. Ижрочи шартнома шартларини бажармаганда ёки ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажаришни ____ кун муддатга кечиктирганда;

10.2.2. шартнома шартларини бажариш Ижрочига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра ____ кундан ортиқ муддатга кечиктирилганда;

10.2.3. Ижрочига шартнома баҳосини тўлиқ тўлаган ҳолда исталган вақтда.

10.3. Ижрочи қуйидаги ҳолатларда шартномани бир томонлама бекор қилишга ҳақли:

10.3.1. Буюртмачи томонидан мазкур шартноманинг 5.2-бандида белгиланган мажбуриятлар бажарилмаганда, шунингдек ушбу мажбуриятларни бажариш 10 (ўн) кун муддатга кечиктирилганда;

10.3.2. мазкур шартноманинг 4.2.1-бандида назарда тутилган аванс тўланмаганда;

10.3.3. Буюртмачига етказилган зарарнинг ҳаммасини тўлаш шарти билан исталган вақтда.

XI. Низоларни ҳал қилиш

11.1. Ушбу шартнома юзасидан ёки у билан боғлиқ ҳолда тарафлар ўртасида келиб чиқадиган низо ва зиддиятлар тарафлар ўртасида музокаралар олиб бориш йўли билан ҳал этилади.

11.2. Музокаралар олиб бориш йўли билан низони ҳал этиш имконияти бўлмаган тақдирда, низо Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ижрочи жойлашган жойдаги фуқаролик судида кўриб ҳал этилади.

XII. Якунловчи қоидалар

12.1. Ушбу шартнома тарафлар ёки уларнинг ваколатли вакиллари томонидан имзолангандан сўнг кучга киради.

12.2. Шартнома тарафларнинг вакиллари томонидан имзоланганда, вакил ўз ваколатларини тасдиқловчи ишончномани иккинчи тарафга тақдим этади ҳамда ушбу ишончнома нусхаси шартномага илова қилинади.

12.3. Ушбу шартнома тенг юридик кучга эга ____ нусхада тузилади.

XIII. Тарафларнинг реквизидлари

Буюртмачи

Ижрочи

Паспорт: _______________________________________

Манзил: _______________________________________

Тел.: _______________________________________

Электрон почта: _______________________________________

Банк реквизитлари:

_______________________________________

Манзил: Фарғона шаҳри, А.Навоий кўчаси, 44/в-уй

ИНН (СТИР): 303445495

МФО:01123

Тел.: 0(597)415-51-11, 0(590)307-11-88

вебсайт: www.uy-bozor.uz

Банк реквизитлари: ХАБ “Трастбанк” Фарғона филиали,

Х/Р: 2020800080049907700

________________________/_______________/

________________________/_______________/

21.11.2026 йилдаги Кўчмас мулкни сотиш бўйича
Риэлторлик хизматларини кўрсатиш шартномасига
1-илова

Кўрсатиладиган хизматлар ҳақида маълумот

№ Хизмат номи Хизматни бошлаш санаси Хизматнинг тугаш санаси Хизмат нархи, ҚҚС билан (сиз)
1
2
3
Жами:

Шартнома бўйича кўрсатилган хизматларнинг умумий қиймати:

Тарафлар имзоси:

Буюртмачи

Ижрочи

________________/____________/

________________/____________/

21.11.2026 йилдаги Кўчмас мулкни сотиш бўйича
Риэлторлик хизматларини кўрсатиш шартномасига
2-илова

№ Kўчмас мулк тавсифи ва сотиш шартлари
1 Мулк тури
2 Худуди
3 Мўлжал
4 Ум ер м.
5 Ум. қур. м.
6 Қурилган й.
7 Хона
8 Қавати
9 Жами қават
10 Асоси
11 Холати
12 Угл/ўрта
13 Режаси
14 Санузел
15 Ромлари
16 Эшиклар
17 Иситиш
18 Аристон
19 Олди сотди шартномаси
20 Шартнома суммаси
21 Кредитга сотиладими?
Нархи
Жихозлар: